Abstrak
Республикамиз фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлан-тириш - камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш натижасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтирилди ҳамда аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланди. Бундай натижаларга халқимизнинг фидокорона меҳнати ҳамда табиий ва иқтисодий омиллардан, айниқса, фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш эвазига эришилмоқда. Мустақиллик йилларидан бошлаб мамлакатимизда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг амалдаги ишлов бериш жараёнларига янги технологиялар жорий этилди. Хусусан, чорва моллари зотини яхшилаш борасида кенг қамровли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Bibliografik manbalar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//”Халқ сўзи” газетаси, 30 декабрь 2020 йил № 275–276 (7746–7747).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //”Халқ сўзи” газетаси, 2020 йил 25 январь, № 19 (7521)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2020 йилдаги 280-сон “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 й. 280-сон “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни. 2004 йил, 26 август (ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси».–Т.: «Ўзбекистон», 1998, 44-модда
www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси расмий сайти
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International License.
Copyright (c) 2021 Иқтисодиёт ва таълим