Журнал ҳақида қисқача маълумот:
Политематик характердаги «Иқтисодиёт ва таълим» илмий журнали 2000 йилдан бошлаб, уч тилда – ўзбекча, русча ва инглиз тилларида чоп этилмоқда.
Журналнинг даврийлиги: журналнинг янги сони ҳар икки ойда бир маротаба чоп этилади.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг иқтисодиёт фанлари бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Журнал мақсади: талаба (бакалавр ва магистрант)лар, докторантлар ва ёш тадқиқотчи олимларнинг илмий салоҳиятини сайқаллаш, уларнинг диққатини республикамиз миқёсидаги илмий информацион маконда кечаётган жараёнларга жалб этиш, шунингдек иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган долзарб илмий изланишлар натижаларини оммалаштиришдан иборат.