КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВДА ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
PDF

Kalit so‘zlar

назорат
ички назорат
ички аудит
корпоратив бошқарув
назорат тамойиллари

Qanday qilib iqtibos keltirish mumkin

Тошпулатов, Ф. (2023). КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВДА ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(5), 130–136. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss5/%x

Abstrak

Мақолада корпоратив бошқарувда ички назорат ва ички аудитни ташкил этиш тамойиллари назарий жиҳатдан ёритилган бўлиб, унда ички назорат ва ички аудитни амалга ошириш жараёнида мавжуд қоидалар билан тартибга солинмаган турли хил вазиятлар, ички назорат ва ички аудит хусусида иқтисодчи олимлар ўртасидаги турли фикрлар, ички назорат тўғрисидаги қоидаларни таҳлил қилиш асосида ички назоратни ташкил этиш тамойиллари ўрганилди. Ички назорат узлуксизлигининг аҳамияти компаниянинг замонавий динамик иқтисодиётда бозордаги мавқеи учун жуда муҳим бўлган ўзгарувчан фаолият шароитлари туфайли бизнес жараёнларини ўз вақтида янгилаш зарурати билан асосланиши тадқиқ этилди.
Назорат тамойилининг вазифаларидан бири ташкилотни фаолиятдаги ўзгаришларга мослаштиришдан иборат бўлиб, кўпинча инновациялар улардан мақбул фойдаланишни таъминлайдиган тегишли ўзгаришлар йўқлиги сабабли сезиларли ижобий таъсир кўрсатмаслиги илмий асосланган, ички назорат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий хусусиятларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий таклифлар ишлаб чиқилган.
Шунингдек, мақолада ички назорат ва ички аудит тамойиллари назорат функциясининг умумлаштирилган мезонлари, уни ташкил этиш учун батафсил талаблар, ички аудитнинг асосий тамойиллари муаллиф томонидан шакллантирилган.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss5/%25x
PDF

Bibliografik manbalar

Ilhаmov Sh.I. Audit. Darslik. 1-qism. – T.: IQTISODIYOT, 2018. – 332 b.

Мусаев Ҳ. Аудит. Дарслик. – T., 2003.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. – T., 2003.

Ахмаджонов К.Б, Якубов И.И. Аудит асослари. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия, 2009.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудит. Монография. – T.: Fan, 2006.

Алборов Р.А. Аудит в организатсиях промўшленности, торговли и АПК. – М.: Дело и Сервис, 2000.

Жминко С.И., Швирёва М. Внутренний аудит. – Ростов на-Дону: Феникс, 2008.

Институт внутренних аудиторов (The Institute of Internal Auditors), созданный в 1941г., является международной профессиональной ассоциацией внутренних аудиторов, объединяющей под своим началом 93 тыс. человек в 160 странах. Сайт в Интернете – www.iia-ru.ru.

Creative Commons License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International License.

Copyright (c) 2023 Iqtisodiyot va taʼlim