TY - JOUR AU - Юлдошева, Гулноза PY - 2023/04/28 Y2 - 2024/03/28 TI - ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАР JF - Iqtisodiyot va taʼlim JA - IvТ VL - 24 IS - 2 SE - Таълим ва фан DO - 10.55439/ECED/vol24_iss2/a52 UR - https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/1056 SP - 329-335 AB - <p>Ушбу тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг академик кўрсаткичларига таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни, талабаларнинг молиявий мустақиллиги ва университетдаги ўзлаштиришлари ўртасидаги муносабатларни ўрганишдир. Сўров Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Ўзбекистондаги иқтисодиёт йўналишидаги энг йирик университет) сайтидаги очиқ маълумотлар ва 200 нафар талабадан иборат тасодифий танланган профиллар ёрдамида ўтказилди. Кузатув тадқиқоти давомида талабаларнинг молиявий эҳтиёжи таъминланганлиги ва қулай ўқув фанлари жадвали тузилганлиги уларнинг академик кўрсаткичлари ва илмий ютуқларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди. Турли сабаблар туфайли академик фанларнинг маъруза ва семинарларига қатнашмаслик ўзлаштиришга кучли салбий таъсир кўрсатиши аниқланди. Талабанинг бир ёки бир нечта хорижий тилни билиши ҳамда бирор спорт тури билан мунтазам шуғулланиши унинг ўқиш натижалари билан сезиларли ижобий ва турмуш қуриши эса салбий боғлиқдир. Бандликнинг турли гуруҳлардаги талабалар учун академик кўрсаткичларга таъсири турлича. Даромад омилининг қиз талабаларнинг ўзлаштиришига таъсири ўғил болаларга қараганда кучсиз. Давлат хизматчиларининг фарзандлари ота-оналари бизнес билан шуғулланадиганларга қараганда, ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича юқори кўрсаткичларни эгаллашга бўлган қизиқиш даражаси юқори. Талабаларнинг илм олишга бўлган қизиқишларида, академик кўрсаткичларида уларнинг молиявий ва шахслараро муносабатлардан қониқиши ва ўзларини университетда яратилган таълим муҳитининг ажралмас бир қисми сифатида ҳис қилишлари муҳимлиги аниқланди.</p> ER -